Фаластинлик инсон Туркияга ғайриоддий усулда миннатдорчилик билдиради

Фаластинлик инсон Туркияга ғайриоддий усулда миннатдорчилик билдиради

 

Фаластинлик фаол Алоуддин Фарис Туркиянинг Ақсо масжиди ҳимояси йўлидаги ишлари ҳамда Фаластин халқини қўллаб-қувватлагини учун миннатдорчлик билдириш мақсадида Истанбулдан Анқарагача пиёда саёҳатга чиқмоқчи.

У Истанбулга Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғидаги Рамаллоҳ шаҳридан келганини айтди.
Фаластинлик фаолнинг сўзларига кўра, ўз саёҳатини Ускудар ҳудудидаги Тўпқопи саройидан (Ҳарам) бошлайди.
Фарис Туркия Исроил ҳукуматининг Ақсо масжидига нисбатан қилмишларини биринчилардан бўлиб қоралаб чиққан мамлакат бўлганини эслатиб ўтди.
Фаластинлик фаол Анқарага етиб боргач, Туркиянинг бошқа ҳудудларини ҳам зиёрат қилмоқчи.
«Мен фаластин ва араб халқи номидан турк халқига миннатдорлик ва муҳаббат изҳор қилиш учун Туркияга келдим. Турк халқи Исроилнинг адолатсиз ишларига жим қараб туролмади», – деди йигит.

back to top