Ислом ҳаром қилганни илм ҳам зарарли эканини тасдиқлади
Олимлар Исломдаги асосий ҳаромлардан бири – татуировкаларнинг инсон саломатлигига зарарини тасдиқловчи янги далиллар топдилар.
Маълум бўлишича, сиёҳлар таркибидаги нанозаррачалар нафақат терини бўяйди, балки унинг чуқур қатламларидан ҳам ўтиб ҳаёт учун муҳим аъзоларгача етиб боради. Бўёвчи пигмент тери қатламини жароҳатлаш орқали организмга тушади. Яра битиш жараёнида ортиқча пигмент лимфа суюқлиги билан чиқариб юборилади, чиқиб кетишга улгурмаган қисми эса терига чуқурроқ кириб лимфа тизимига ўтади ва унинг ишига халақит беради. Маълумки, лимфа тизими организмда зарарли моддаларни тозалаш функциясини бажаради.



