Роҳинжа қочқинлари кўп нарсага муҳтож

Роҳинжа қочқинлари кўп нарсага муҳтож

Бангладешдаги роҳинжа қочқинлари лагерлари тўлиб кетган, улар озиқ-овқат, сув, кийим, тиббий ёрдам, умуман, ҳамма нарсага муҳтож. Шу сабабли БМТ халқаро ҳамжамиятни Бангладеш ҳукуматига шу масалада ёрдам беришга чорламоқда.

Сўнгги 4 ҳафта давомида Бангладешга Мянмадан 436 минг роҳинжа мусулмон қочиб келган. Улар Ракхайн штатида ҳарбийларнинг оддий аҳолига нисбатан ўтказган тазйиқи ва зўравонлиги туфайли қочиб келганлар.
Қочқинлар қишлоқлари таланаётгани, уйлари ёқилаётгани, инсонлар зўравонлик қурбони бўлаётгани ҳақида айтишмоқда.
Бангладеш ҳукумати ўз хавфсизлиги нуқтаи назаридан роҳинжаларнинг ватанига қайтарилишини талаб қилмоқда, Мянма ҳукумати эса, ўз навбатида, фақат фуқаролиги тасдиқланган одамларнигина қабул қилишини айтмоқда.
Таъкидлаш жоиз, аввалроқ БМТ Мянмадаги мусулмон озчиликка нисбатан ҳукуматнинг хатти-ҳаракатларини «этник тозалаш» деб баҳолаганди. Ташкилот, шунингдек, роҳинжаларни дунёда энг кўп таъқибга учраган миллий озчилик деб тан олди.

back to top