Брюссель жоме масжиди имомини Бельгиядан чиқариб юборяптилар
Брюссел жоме масжидининг келиб чиқиши мисрлик бўлган имоми Бельгияда яшаш ҳуқуқидан маҳрум этилади.
Бу ҳақида мамлакатнинг қочқинларга бошпана бериш ва миграция масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси Тео Франкин Bel RTL телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. Бунга сабаб эса имомнинг, ҳуқуқ-тартибот органларидаги маълумотга кўра, радикал ғояларни тарғиб қилганидир. “Бизда бу инсон салафийлардан экани, жуда радикаллашгани ва жамиятимиз учун хавфли шахсга айлангани ҳақида аниқ маълумотлар бор”, – деган бельгиялик амалдор. Франкен “бу вазиятда муаммо Исломда эмас, радикалларда ва салафийлардадир”, – дея алоҳида таъкидлаган.



