Ғазода янги ҳукумат иш бошлади
Фаластин Дин ва маданият ишлари вазирлиги 2 октябрь куни янги ҳукуматга топширилди.
Фаластин Миллий бирлиги вазирлари Ғазо секторида ўз ишларини бошладилар.
Ғазода ҳукуматнинг ҳар ҳафталик йиғилиши тугагач, таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисод, алоқа ва ахборот технологиялари, транспорт, қишлоқ хўжалиги, туризм вазирликлари ҳамда маҳаллий бошқарув органлари янги ҳукумат қўл остига ўтди.
Фаластин Дин ва маданият ишлари вазирлиги ҳам 2 октябрь куни янги ҳукуматга топширилди.
Фаластин Миллий бирлиги ҳукумати йиғинида сўзга чиққан бош вазир ўринбосари Рамий Ҳамидуллоҳ ҳукумат Ғазо бошқарувини бутунлай ўз қўлига олиш ниятида эканини айтди.
Якшанба, 17 сентябрь куни ХАМАС ҳаракати ўз ҳукуматини тарқатиб юборгани ва ФАТҲ ҳаракати билан биргаликда Миллий бирлик ҳукумати тузишини эълон қилган эди.



