Саудия Арбистонида ҳукуматни ёқламаган блогерлар ҳибсга олинди
 
															
						«Ал-Жазира» телеканалининг хабар беришича, кеча Саудия Арабистонида қатор маҳаллий блогерлар ҳибсга олинган. Бу иш Қиролликнинг ички хавфсизлик хизмати томонидан амалга оширилган.
Махсус хизмат ходимлари 22 кишини қўлга олдилар, улар орасида биттаси қўшни Қатар фуқароси. Уларга интернетда қўпорувчилик мазмунига эга материалларни чоп этиш айби қўйилмоқда.
Ҳибсга олинганлар «жамоатчилик тартибини бузишга ундаш», «исёнга чақириш» ва «қабилалараро низо оловини ёқиш» кабиларда айбланади. Бундай айбловларга айнан нима сабаб бўлгани маълум эмас.
Лекин таъкидлаб ўтамизки, сўнгги пайтлар Саудия Арабистони ва Қатар ўртасида кузатилаётган зиддият манзарасида Қатарни нафақат мақтаган, балки холис турган ё у билан ярашишга чақирган саудияликлар ёки БАА фуқаролари ҳибсга олинмоқда.



