Муслиманинг тезкор ҳаракатлари одамларнинг ҳаётини сақлаб қолди
 
															
						Муслиманинг тезкор ҳаракатлари натижасида автоҳалокатдан жабр кўрганларнинг ҳаёти сақлаб қолинди.
Бирлашган Араб Амирликларида яшовчи тадбирли муслима исломий либоси ёрдамида автоҳалокатдан жабр кўрганларнинг ҳаётини сақлаб қолди. Жавоҳир Саиф ал-Қумайтий касалхонадаги дугонасини кўриб қайтаётганда йўл устида иккита юк машинаси ёнаётганини кўриб қолди. Одамлар ёрдамга чақирардилар. 22-ёшли аёл машинасини тўхтатиб ёнидаги дугонасидан абайёсини (исломий устки либос) ечиб беришини илтимос қилди ва оловни шу либос билан ўчиришга югурди. Жабрланганлардан бири Харикирит Сингҳни чулғаган алангани ўчиргач, уни тинчлантиришга уринди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб тез ёрдам ва қутқарув машиналари келди. Харикирит 40-50% га куйди, аммо тирик қолди, дея хабар беради IslamNews сайти The Mirror га таяниб. Муслиманинг сўзларига кўра, у қалб амри билан иш кўрди ва хавф ҳақида ўйламади. Унинг асосий ташвиши одамларни қутқариш эди. 
Эслатиб ўтамиз Харикирит Сингҳ синҳ динига мансуб эди.



