Мусулмонларнинг қатлини ёқлагани учун гўзаллик қироличаси ўз унвонидан маҳрум бўлди

Мусулмонларнинг қатлини ёқлагани учун гўзаллик қироличаси ўз унвонидан маҳрум бўлди

Мянма гўзаллик қироличаси 19 ёшлик Шви Ин Си роҳинжа миллати вакилларини террорчилар ҳамда зўравонларнинг гумаштаси деб видеоролик ёзгани ва тарқатгани учун ўз тожидан маҳрум бўлди.

Қизнинг сўзларига кўра, Мянма мусулмонлари аслида жангари бўлганлари ҳолда, ўзларини мазлум қилиб кўрсатишмоқда. “Шу муносабат билан, – дейди Шви Ин Си, – Мянма ҳукуматининг роҳинжаларга қарши сиёсати ўзини оқлайди”, деб ёзади Лайф.ру. Бу видеоролик эълон қилингач, ҳусн танловини ташкиллаштирган Hello Madam Media Group компанияси қизни гўзаллик қироличаси унвонидан маҳрум этди. Компания директори қизнинг унвони ролик эълон қилинишидан аввал олиб қўйилганини айтди, аммо бундай қарорнинг сабабини маълум қилмади. Қизнинг ўзи эса айнан мусулмон роҳинжалар борасидаги фуқаролик позицияси унвондан маҳрум қилинишига сабаб бўлганини айтмоқда.

back to top