«Ҳалабнинг жажжи овози» ўз китоби тақдимотини ўтказди

«Ҳалабнинг жажжи овози» ўз китоби тақдимотини ўтказди

«Ҳалабнинг жажжи овози» Нью-Йоркда ўзининг «Қадрли дунё» (Dear World) номли китобини тақдим этди. Саккиз яшар Бана ал-Абад онаси билан Асад армиясининг Ҳалабни эгаллаши вақтида рўй берган даҳшатлар ҳақида постлар эълон қила бошлагач машҳур бўлди.
Айни кунларда асли ҳалаблик Бана оиласи билан Туркияда истиқомат қилмоқда. Аввалроқ Ал-Абад оиласи аъзолари турк фуқаролигини олишганди.
Китобнинг тақдимоти Нью-Йорк университетида бўлиб ўтди, унда Бана ва онаси китобдан парчалар ўқиб, дастхатлар ёзиб беришди.
Тўлиқ номи «Қадрли дунё: суриялик қизнинг уруш ҳикоялари ва тинчликка чорлови» бўлган китоб ўқувчилар аудиториясида катта қизиқиш уйғотди.

back to top