Кембриждаги бетакрор масжид ҳақиқий яшил воҳага айланади
Британиянинг Кембриж шаҳридаги янги масжид омма учун дарвозаларини очди ва ўзининг нафис зийнати билан ҳаммани мутаассир қилмоқда.
Европадаги илк «экологик тоза» масжид Милл кўчасида жойлашган бўлиб, мусулмон жамоатига 15 миллион фунт стерлингга тушди, дея хабар беради Cambridge News.
Ҳозирча масжид ҳудудида қурилиш ишлари олиб борилмоқда ва масжид меҳмонлари томошага кираётганларида бошларига хавфсизлик қалпоғи кийишларига тўғри келяпти. Биринчи шундай экскурсия шанба куни – 14 октябрда бўлиб ўтади.
Қурилишнинг иккинчи босқичида «яшил масжид»нинг томи ёпилиши керак, шундан сўнг у фойдаланишга топширилади. Бу қувончли воқеа 2018 йилнинг ноябрида рўй бериши кутилмоқда.
Намозгоҳдан ташқари масжидда она ва болалар учун тинч хона ҳамда тиббий муолажаларга мўлжалланган аёллар хонаси ҳам бўлади.
Шунингдек, марҳумларга боғлиқ диний амаллар ўтказиладиган хона, кафетерий, болалар учун Қуръон мактаби, маҳаллий аҳоли учун боғ, сув тозалаш мосламаси ва қуёш энергияси генератори ҳам бўлади.



