Оксфорд Мянма раҳбарини Инсон ҳуқуқлари бўйича мукофотидан маҳрум қилди

Оксфорд Мянма раҳбарини Инсон ҳуқуқлари бўйича мукофотидан маҳрум қилди

Оксфорд шаҳар кенгаши Мянма ташқи ишлар вазири ва мамлакатнинг амалдаги раҳбари Аун Сан Су Чжини 1997 йил тақдирланган Озодлик орденидан маҳрум қилди.

Кенгаш мажлисида Аун Сан Су Чжини Мянма мусулмонларига нисбатан инсониятга қарши жиноят содир этишга тўсқинлик қилмаганлиги учун шундай қарорга келинган.
Қарор тавсия характерига эга бўлиб, 27 ноябрь куни овоз беришга ўтилади. Катта таҳминга кўра, кенгаш мажлисида ушбу қарор тасдиқланади, дея хабар қилади, Yenicag.Ru.
Сентябр ойида Оксфорд шаҳар кенгаши Мянма раҳбарига мусулмонларнинг таъқибларига қарши муносабат билдириш учун мурожаат қилиб, Мянмада демократияга қўшган ҳиссаси учун Озодлик мукофотига сазовор бўлганини эслатган эди.
Аввалроқ The Independent газетаси Оксфорднинг « The Swa » газетасига асосланиб, Аун Сан Су Чжи портретини Оксфорд коллежидаги девордан олиб ташлаганини хабар қилган эди. Сиёсатшунос 1964-67 йилларда ушбу даргоҳда таҳсил олган.
Нашрнинг таъкидлашича, Аун Сан Су Чжи портретини олиб ташлаш, Мянмадаги роҳинжа мусулмонлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Август ойидан буён 800 мингдан зиёд Роҳинжа мусулмонлари Мянмадан Бангладешга қочиб ўтган. Илгари инсон ҳуқуқлари соҳасида фаолият юритган Мянманинг раҳбари бу масала бўйича ҳаракат қилмасликда кўплаб танқидларга учрамоқда.

back to top