Узоқ кутилган масжид очилади

Узоқ кутилган масжид очилади

Австралия пойтахтида режалаштирилганига қарийб 20 йил тўлган масжид ва ниҳоят иш бошлайди. Яқин кунларда Канберра мусулмонлари унинг очилишини байрам қиладилар.

«Бу узоқ давом этган ва жуда чарчатган жараён, – деди Канберра мусулмонлари ташкилоти президенти Майнул Ҳақ, – Ва ниҳоят биз ниятимизга етдик».
Янги масжид Канберра шимолида яшовчи 5000 дан 6000 гача мусулмонларни ўзига сиғдира олади. Таъкидлаш жоиз, Канберрада биринчи масжид 1962 йилда қурилган бўлиб, 300 кишига мўлжалланган эди.
«Лойиҳа жамоатимизнинг эҳсонлари эвазига амалга ошди. Биз қурилиш учун ҳукуматдан пул олмадик, давлат бизга фақат масжид учун ер берди», – дейди Майнул Ҳақ.
Мусулмон раҳбари ҳудудлар вазирларига ва амалдорларга масжид қурилиши учун ер олишда ёрдам берганлари сабабли миннатдорчилик билдирди.

back to top