Грузия мусулмонлари учун 10 та янги масжид

Грузия мусулмонлари учун 10 та янги масжид

Мамлакат ғарбидаги 10 та масжид Грузия ҳукумати томонидан мусулмонларга хусусийлаштириб берилади.

«Грузия давлати уларни Грузия Мусулмонлар бошқармаси (ГМБ) ихтиёрига топширади», – деди бошқарма вакили Гажи Рамин Игидов.
«Шу тарзда Бошқарма тасарруфидаги масжидлар сони 160 тага етди. Аммо Грузия шарқи ва ғарбидаги яна 11 та масжидни рўйхатга олиш ҳамон муаммолигича қолмоқда. Ҳужжатлар йўқлиги сабабли уларга коммунал хизмат кўрсатишда қийинчиликлар юзага келяпти. Муаммолар бартараф этилиши кутиляпти», – деди ГМБ вакили.
Ҳозир Грузияда жами уч юздан ортиқ масжид фаолият юритяпти.

back to top