Эксперт: Россия Саудия Арабистони ва Эрондан бирини танлаши керак
«Икки курсида бирданига ўтириш Россия учун қимматга тушади». «Новая Россия» ҳаракатининг етакчиси Никита Исаев Саудия Арабистони қироли ташрифини шарҳлай туриб шундай деди.
«Саудия Арабистони қиролининг ташрифи – катта аҳамиятга эга ҳодиса. Аммо у биринчи навбатда иқтисодий характерга эга. Нефть қазиб олиш бўйича келишувлар бажарилмоқда, мудофаа маҳсулотлари соҳасидаги ҳамкорлик қирол ташрифининг асосий сабаби бўлиши мумкин (фуқаролик лойиҳалари, жумладан, темир йўл транспортига оид гаплар, ҳозирча ноаниқ), – таъкидлади эксперт.
Унинг сўзларига кўра, Россия ҳукуматининг асосий умиди – бу қурол, жумладан, ЗРК С-400 ни Саудияга сотишдир.
«Бу Саудия Арабистонига қурол сотишга биринчи уриниш эмас. Бунгача араб томонидан кўплаб ҳаракат ва ваъдалар бўлган, аммо иш шартнома имзолашгача бориб етмаганди. Шу ерда Арманистон ва Озарбайжонникига ўхшаш вазият юзага келади. Ҳукумат ўзаро курашаётган ҳар икки томонга, уларнинг қасиниси қай ҳарбий блокка мойиллигидан қатъи назар, қурол етказиб беришга ҳаракат қилмоқда. Айни ҳолатда тарозунинг нариги палласида Эрон турибди», – таъкидлади таҳлилчи.
Исаев, шунингдек, Ғарб санкциялари манзарасида Россия ва Эрон ўзаро яқинлашиб, узоқ вақт мобайнида 10 млрд долларлик қурол-яроғ етказиб беришга келишган эди.
«Аввалроқ ЗРК С-300 сотилган эди. Энди Эрон билан муносабатлар қандай ривожланиши – катта масала. Унинг душманига қурол сотиш муносабатларни бузиб қўйиши мумкин. Ҳукуматнинг бундай сиёсати, икки курсида бир пайтнинг ўзида ўтиришга уринишлари Россиянинг халқаро майдонда иттифоқчилари ва тарафдорлари йўқолишига олиб келиши мумкин. Ҳатто Арманистон билан Беларусь ҳам Ғарбга қараб-қараб қўйишяпти. Демак, Россия келажакдаги сиёсатини аниқ белгилаб олиши ва унга оғишмай амал қилиши керак», – таъкидлади у.



