Инглиз футбол клуби ходими Исломни қабул қилгач жазоланди

Инглиз футбол клуби ходими Исломни қабул қилгач жазоланди

«Миллуолл» инглиз клуби ходими Исломни қабул қилгач қатор муаммоларга дуч келди, жумладан, ишидан айрилди, дея хабар беради The Sun газетаси.

Эркак мусулмон бўлишга аҳд қилганини билгач, клуб раҳбарияти дарҳол полицияга хабар қилди. Клуб маъмурияти буни ходими террорчилар билан боғланиб, бирон ёмон иш қилиш мумкин деб қўрққани билан изоҳлади. Клуб раҳбариятининг маълум қилишча, ходим мобил телефони орқали стадионни тасвирга тушириб ўзининг Покистондаги дўстига жўнатиб турган. Полиция портловчи ускуналар излаб стадионни титиб чиқди, аммо топа олмади. Шунга қарамай, клуб ходимни бўшатиб юборди. Бундан ташқари, полиция бу шахс ортидан кузатувни бошлади, у билан руҳшунослар ҳам шуғулландилар.

back to top