Бенгал журналисти Мянманинг мусулмонлардан қутулиш режаси ҳақида гапириб берди

Бенгал журналисти Мянманинг мусулмонлардан қутулиш режаси ҳақида гапириб берди

Бенгал журналисти Файзуллоҳ россиялик блогер Расул Тавдиряковга Мянма ҳукумати қандай қилиб мамлакатнинг мусулмон аҳолисини изчиллик билан йўқотиб келаётгани ҳақидаги кузатувларини маълум қилди.

«У Бангладешда таниқли мусулмон журналисти, худди Россиядаги Орхан каби. Бошқа мавзулар қатори роҳинжалар муаммосни ҳам тубдан ўрганган. Жуда қизиқ нарсаларни гапириб берди. Масалан, Мянма ҳукумати биринчи навбатда барча мусулмон етакчилари ва фаол фуқароларни ўлдирганлар. Кейин роҳинжаларни таълим ҳуқуқидан маҳрум этиб, уларни камбағал деҳқонга айлантирганлар. Шу сабабли улар ўзларини ҳимоя қилишни, жаҳонга муаммоларини намоён этишни, ўзларига эътибор қаратиш учун ҳеч бўлмаса митинглар уюштиришни, ҳатто ғарб журналистлари яхши кўрадиган ҳис-туйғуларни кўрсатишни ҳам билишмайди. Оилаларининг ярмини ўлдиришгани, ҳатто бутунлай қириб ташлашгани ҳақида ҳайратда қоларли даражада хотиржам ҳикоя қилиб беришади. Лагерда ўзим ҳам бунга эътибор қилдим. Шунақанги даҳшатли воқеаларни эшитдимки… Аммо бир томчи кўзёш тўкилганини, биров дод-вой солганини кўрмадим. Бенгал журналистининг айтишича, 1971 йилдан бери бу халқ муттасил қирғин қилиб келинади, бечора одамлар шу муҳитда катта бўлишган ва буни ўз қисматлари деб қабул қилишади», – деб ёзади ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида айни пайтда Банглдадешда юрган россиялик блогер.
«Мазкур муаммо ҳақида биринчи бўлиб хабар топган ва жаҳон матбуотида шов-шув кўтарганлар айнан бенгал журналистларидир. Ҳамон улар томонидан ушбу фожиага боғлиқ, роҳинжаларнинг ўзларидан ё Мянмада қолган қариндошларидан олинган фотосуратлар ҳамда ҳикоялар эълон қилиб келинмоқда. Масалан, куни кеча маҳаллий матбуотда роҳинжаларнинг ёнаётган уйлари тасвири яна пайдо бўлди, бу эса бирмаликлар роҳинжаларни Мянмадан қувиб чиқариш режасидан бир қадам ҳам чекинмаганини билдиради», – дейди Тавдиряков.

back to top