Дубай аэропортида телефон паспорт ўрнига ўтиши мумкин
БАА нинг Дубай Мухожирлар ва халқаро алоқалар бош бошқармаси «ақлли дарвозалар» лойиҳасини оммага тақдим этди, унга кўра йўловчиларни паспорт эмас, мобил телефонлари орқали терминаллардан ўтказиш мумкин бўлади.
Янги қурилма ҳар йили ўтказиладиган Gitex 2017 технологиялар кўргазмасида намойиш этилди ва яқин орада Дубай терминалларига ўрнатилади. Айни дамда бинога «электрон дарвозалар» ўрнатилган, улардан ўтиш учун паспорт эмас, электрон карталар керак, лекин маъмурият бу терминаллар олдидаги узун навбатни қисқартириш мақсадида паспорт маълумотлари текширувини янада соддалаштиришга интилмоқда.
Бошқарма вакилининг маълум қилишича, энди сайёҳлар мобил телефонлардаги штрих-кодлар ҳамда бармоқ изларини текшириш орқали ўтказилади. Унинг сўзларига кўра, жараён 15 сония вақтни олади.
«Ақлли дарвозалар»дан ўтиш учун смартфонингизда iOS ва Android платформаларида ишлайдиган Smart Wallet иловаси бўлса, етарли.



