Дубай полицияси учар мотоциклларни кўрсатди
Амирликлар полицияси Gitex 2017 технологилар кўргазмасида учар мотоциклларни намойиш этди.
«Hoversurf» 300 кг гача юк билан 5 метр баландликда 70 км/соат тезликда олти километргача масофага уча олади. Фақат электр энергияси билан ҳаракатланиши ҳам унинг муҳим жиҳатларидан биридир.
Учар аппаратлардан ташқари полиция «ақлли мотоцикл»ни ҳам намойиш қилди. У Дубай полицияси томонидан Япониянинг Mikasa компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Ҳайдовчини кузатиш ва қоидабузарликларни қайд этиб бориш учун олтита камера ўрнатилган мотоцикл соатига 200 километргача тезликни ошира олади.



