Яҳудийлар ва мусулмонлар суккот учун масжидга тўпландилар
Куни кеча Ғарбий Лондон, Янги Вест-Энд ва Холланд Парк синагогалари жамоати мусулмонлар билан бирга Ал-Минор масжидига тўпландилар ва яҳудийларнинг суккот байрами муносабати билан тушлик қилдилар.
Ал-Минор масжиди Лондон мусулмонлари ва яҳудийлари ўртасидаги алоқаларни уйғунлаштириш мақсадида суккотга бағишланган динлараро банкет уюштиришга қарор қилди, деб хабар беради Jewish News.
Байрам дастурхонига, шунингдек, шу йил Гренфелл кўпқаватли уйида чиққан ва кўплаб қурбонларга сабаб бўлган ёнғиндан жабр кўрган маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам таклиф этилди. Ал-Минор масжиди фожиа содир бўлган жойдан бир миля масофада жойлашган.
Зиёфат меҳмонларига масжидда мавжуд уйсизлар бошпанаси учун узоқ сақланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари келтириш таклиф қилинди.
«Гренфелл фожиасидан сўнг масжид ва синагога эшиклари, юраклари ва киссалари ёнғиндан жабр кўрганлар учун кенг очилди», – деди масжид меҳмони, жабр кўрганларга ёрдам кўрсатишда иштирок этган Натан Леви.



