Сурияда 13 млн киши инсонпарварлик ёрдамига муҳтож
Сурияда 13 млн киши инсонпарварлик ёрдамига муҳтож, дея хабар беради БМТ инсонпарварлик ёрдами мувофиқлаштирувчиси Панос Моумцис Marriott Hotel Sisli да бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Мувофиқлаштирувчининг маълум қилишича, унинг Туркияга келишидан мақад 2018 йил учун инсонпарварлик ёрдамларини режалаштиришдир.
“Олдинда қиш, биз Сурияга кейинги инсонпарварлик ёрдамларини етказиб беришни маслаҳатлашиш учун Туркияга келдик. Биз Суриядаги ва бошқа ҳудудлардаги барча кучларни инсонпарварлик ёрдамларидан сиёсий мақсадларда фойдаланмасликка чақирамиз”, – деди Моумцис.
БМТ мувофиқлаштирувчиси Сурияда 2,9 миллион инсонга зудлик билан инсонпарварлик ёрдами кўрсатилиши керак, шунингдек, қамалда қолган ҳудудларнинг 400 минг аҳолиси ҳам инсонпарварлик ёрдами кутяпти, деди.



