Ўзбекистон Континентал хоккей лигасига аъзо бўлмоқчи
«Бинокор» ҳаммуассисси ва раҳбари Абдумажид Носиров клуб 2020 йилда КХЛга аъзо бўлиши мумкинлигини айтди. Ҳозирча клуб фақат ҳаваскорлар турнирларида иштирок этиб юрибди.
Айни пайтда Тошкентда 14 минг томошабинга мўлжалланган «Хумо-арена» қурилмоқда.
«Бинокор» 1971 йил ташкил этилган ва 2013 йилда қайта тикланганди. Ўшанда Тошкентнинг 4 та клубидан иборат ўзбек хоккей лигаси ҳам ташкил топган.



