Раввин яҳудийларни масжид қурилишига қаршилик қилмасликка чақирди

Раввин яҳудийларни масжид қурилишига қаршилик қилмасликка чақирди

Буюк Британияда таниқли раввин Лондон яқинидаги кўплаб яҳудийлар истиқомат қиладиган шаҳарчада қурилаётган масжидга нисбатан бўлаётган исломофоблик кампаниясини қоралади.

Синагоглардан бирининг руҳонийси раввин Марк Голдсмит бўлажак исломий марказга нисбатан айтилаётган исломофоб оҳангдаги айбловларни сохта деди ва диндош яҳудийларни ўзлари кўп йиллар аввал Британияга келганларида қандай салбий муносабатларга учраганларини эслашга чақирди, дея хабар қилади TheJewish Chronicle.
Аввалроқ бу шаҳарда шиаларнинг диний ташкилоти эски маданият саройини сотиб олиб, уни масжид ва исломий маданият марказига айлантирмоқчи бўлганди.
Аммо шаҳарда аҳолини масжид қурилишига қаршилик кўрсатишга, ҳатто, петиция уюштиришга чорловчи варақалар ва хабарлар айлана бошлади.
«Бу Европадаги энг йирик масжид бўлади, шиа жамоати эса катта хавф туғдиради, дейишяпти. Уларнинг айтганлари хавфли ва одамларни адаштиради. Гумон қиламанки, 1920-йилларда Голдерс Гринга келган яҳудийлар ҳақида ҳам айнан шундай дейишган», – таъкидлади раввин.

back to top