АҚШ ЮНЕСКОни тарк этди

АҚШ ЮНЕСКОни тарк этди

АҚШ ЮНЕСКОга ташкилотни тарк этаётгани ҳақида хабар берди. Бу ҳақида АҚШ давлат департаменти маълум қилади.

Вашингтон, жумладан, ЮНЕСКО тубдан ислоҳотларга муҳтожлигини таъкидлади ва ташкилотни «Исроилга нисбатан нохолислик»да айблади.
Баёнотда айтилишича, 2017 йил 12 октябрда АҚШ давлат департаменти ЮНЕСКО раҳбари Ирина Боковани ўз қароридан хабардор этди. «Бундай қарорга келиш осон бўлмади. У ЮНЕСКОнинг қарзлари ортиб бораётганидан, ташкилотда ислоҳотларга эҳтиёж борлиги ҳамда ЮНЕСКО томонидан Исроилга нисбатан нохолислик кучаяётганидан АҚШнинг хавотирини акс эттиради», – дейилади баёнотда.
Қарор 2018 йилнинг 31 декабрида кучга киради. Аммо Вашингтон «нуқтаи назарлар тараққиёти ва истиқболига ҳисса қўшиш мақсадида ҳамда АҚШнинг айрим масалаларда мутахассислик билимларига эгалигини эътиборга олиб» ташкилот қошида кузатувчилик мақомини сақлаб қолади.

back to top