АҚШ ортидан Исроил ҳам ЮНЕСКОни тарк этди

АҚШ ортидан Исроил ҳам ЮНЕСКОни тарк этди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Исроилнинг ЮНЕСКОдан чиқиши учун ҳужжатларни тайёрлашга буйруқ берди. Ушбу қарор АҚШ ташкилотни тарк этиши ортидан берилди, дея хабар тарқатди Haaretz газетасининг сайти.

Нашрнинг маълум қилишича, Исроил раҳбариятининг бундай қарорга келишига сабаб ЮНЕСКО томонидан Исроилга нисбатан нохолислик кучайишидир.
Бундан ташқари, Нетаньяху АҚШнинг ушбу ташкилотни тарк этиш қарорини қўллаб-қувватлади ва ЮНЕСКОни «абсурдлар театри» деди. «Бу журъатли ва тўғри қарордир, зеро ЮНЕСКО абсурдлар театрига айланиб қолди. У тарихни асраб қолиш ўрнига уни бузяпти», – деди Нетаньяху.

back to top