БМТ мусулмонларга ёрдам бериш учун Мянмага йўл олди
БМТ бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Жеффри Фелтман 13–17 октябрь кунлари Мянмага ташрифни режалаштирмоқда, у роҳинжа мусулмонлар яшайдиган Ракхайн штатидаги инқирозни баратраф этишга уриниб кўради, деб ёзади Ансар.ру.
Фелтман шошилинч маслаларни ҳал қилиш борасида Мянма ҳукумати билан яқин ҳамкорликда маслаҳатлар ўтказади. Музокаралар пайти бош котиб ўринбосари, шунингдек, БМТ ва мамлакат ҳукумати ўртасида мавжуд вазиятнинг бош сабабларини бартараф этиш учун конструктив ҳамкорлик ўрнатишга уриниб кўради.
БМТ, жумладан, Мянмадан ҳарбий амалиётлар ва мусулмонлар устидан зўравонликларни тўхтатиш, инсонпарварлик ташкилотлари вакилларини ёрдам кўрсатиш учун Ракхайн штатига киритиш, қўшни Бангладешда яшаётган қочқин роҳинжаларнинг ўз хоҳиши билан қайтиши учун хавфсиз шароит яратиб беришни талаб қилмоқда.



