Қозоғистонда илк исломий пластик карта жорий этилди

Қозоғистонда илк исломий пластик карта жорий этилди

Қозоғистонда илк бора «Аль Сакр Финанс» компанияси Ислом меъёрлари ва принципларига мос келадиган тўлов карточкаларини чиқарди, дея хабар бермоқда banker.kz.

450 минг дона исломий карталар қатор қулайликларга ва афзалликларга эга, хусусан, кўп валюталилик, пул тушириш ва сарфлашда комиссиянинг йўқлиги, ҳар бир хариддан кэшбэк ҳажмининг юқорилиги (1,5 фоизгача), шунингдек, мижозларнинг пуллари банк томонидан умуман ишлатилмаслиги шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, карталарни Ислом дини нуқтаи назаридан харом деб топилган муассасаларда ишлатиб бўлмайди.
Мамлакатда Ислом молиясига қизиқиш йил сайин ортиб бормоқда. Қозоғистон республикасининг Миллий банки ҳисоботига кўра 45,6% сўралганлар (уларнинг 33 фоизи мусулмон эмас) исломий молия ташкилотларининг хизматидан фойдаланишни истайди.
Шу сабабли мамлаат раҳбари ташаббуси билан тузилган «Астана» Халқаро молия марказининг стратегик тараққиётидаги асосий йўналишлардан бири исломий молиялаштиришдир.
Таъкидлаш жоиз, тўлов карталари араб ёзуви элементларидан фойдаланилган бетакрор дизайнга эга.

back to top