Аҳлоқ тузатиш колониясида қорилар мусобақаси ўтказилди

Аҳлоқ тузатиш колониясида қорилар мусобақаси ўтказилди

Татаристоннинг Зеленодольск районидаги 5-аҳлоқ тузатиш колониясида қорилар мусобақаси ўтказилди.

Танлов қамоқхона ҳудудидаги «Ал-Фотиҳа» масжидида бўлиб ўтди.
Унда 19 киши иштирок этди.
Ҳакамлар таркибида ҳофизи Қуръонлар маркази раиси Иброҳим Собиров, Зеленодольск жомеъ масжиди имом хатиби Ленар Салоҳов ва бошқалар бор эди.
Улар танлов иштирокчиларини 4 номинация бўйича баҳоладилар: Фотиҳа сурасини ўқиш, Қуръондан ҳакамлар танлаб олган 28 суранинг бирини ўқиш, Қуръоннинг 20 бетини ёддан ўқиш ва Бақара сурасини ёддан ўқиш.
Барча иштирокчилар ёрлиқ ва жойнамозлар билан тақдирландилар, ғолибларга эса электрон Қуръон ҳамда азон чақирадиган қўлсоатлар мукофот сифатида топширилди.

back to top