Масжид болалар онкология шифохонаси учун пул йиғяпти

Масжид болалар онкология шифохонаси учун пул йиғяпти

Буюк Британияда Лондонга яқин жойлашган ҳудудлардан бирининг масжиди маҳаллий болалар хосписи учун пул йиғиш ташаббуси билан чиқди.

Илфордда жойлашган Фалақ масжиди умри оз қолган онкологик касал болаларнинг ҳаётини енгиллаштириш марказига кўмаклашиш учун маблағ тўплаш мақсадида хайрия эълон қилди.
«Ричард уйи» номини олган хоспис онкологик касал болалар учун бепул хизмат кўрсатади, харажатлар эса хайрия маблағлари ҳисобидан қопланади, деб хабар беради Ilford Recorder.
«Масжидлар бизни қўллаётганидан беҳад хурсандмиз, чунки биз асосий харажатларни қоплаш учун ҳомийлар ёрдамига муҳтожмиз», – деди хоспис директори Крис Бэйкер.
«Биздаги болларнинг ярми мусулмон оилалардан ва ушбу хайрия тадбири ишимиз ҳақида кўпроқ маълумот тарқатишга ёрдам беришидан умидвормиз», – деди у.

back to top