Саудия Арабистони энергетика вазири энергетика соҳасидаги улкан режаларини маълум қилди
Саудия Арабистони энергетика, саноат ва минерал ресурслар вазири Холид ал-Фалих Қироллик ўзининг хусусийлаштириш дастурлари орқали Эфиопияга электр энергияси етказиб беришини маълум қилди.
2011 йилдан бери Кўрфаз мамлакатлари ҳамкорлиги кенгашига аъзо мамлакатлар энергетик тармоқлари бир-бирига боғланган ва Саудия Арабистони, БАА, Қувайт, Баҳрайн, Қатар ва Уммон давлатларини ўзаро боғлайди, деди Ал-Фалих. Уларнинг энергетика ишлаб чиқариш ҳажми 1200 МВт ни ташкил қилади.
Шунингдек, у миллий иқтисодиётнинг, хусусан, энергетика соҳасининг рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида Қиролликнинг электр энергияси ишлаб чиқаришда илк бора атом энергиясига мурожаат этишини тасдиқлади.
Қирол Абдулланинг атом энергетикаси ва қайта тикланадиган энергия маркази бош директори Моҳир ибн Абдулла ал-Одан 2500–3000 МВт энергия ишлаб чиқарувчи ядро реакторларини жорий этиш учун Қироллик ҳудудида махсус ер участкаларини белгилаш бўйича ишлар олиб борилаётганини маълум қилди.
Arabnews



