Асад урушда ғолиб бўлди – энди суриялик фаоллар тинчликдан умидвор

Асад урушда ғолиб бўлди – энди суриялик фаоллар тинчликдан умидвор

Бу ҳикоя Суриядаги урушнинг тугагани ва унда Башар Асад ғалаба қозонганини етакчи давлатлар раҳбарлари қандай қабул қилганлари ҳақида.

Олти йил давом этган ва ярим миллиондан ортиқ инсоннинг бошига етган низодан сўнг энди барча кучлар ИШИДни буткул тор-мор этишга қаратилган.
«Гап ким ғалаба қозонгани устида эмас. Гап бизнинг маҳбусларни қандай озод этишимиз ва инсонларни қийнашга чек қўйишимиз ҳақида», – деди суриялик инсон ҳуқуқлари фаоли Мазен Дарвиш. У 2015 йил қамоқдан озод этилган эди.
Human Rights Watch нинг маълумотларга кўра, Сурияда 106 мингдан ортиқ инсон ҳибсга олинган ёки бедарак йўқолган.
Тинчлик эҳтиёжи
Июль ойи Қозоғистонда Россия ва Туркия томонидан тасдиқланган ҳамда зўравонликларнинг камайишига олиб келган Деэслокация ҳақидаги келишувга қарамай, сентябрь бу мамлакат учун ўлим энг кўп бўлган ойга айланди: камида 3 минг одам ҳалок бўлди, жумладан 900 минг  тинч аҳоли.
«Жабр кўрганларнинг ҳисоб сўраш ва адолат тантанасини кўришга имкони бўлмоғи керак», – деди Дарвиш.
Ўтган ойда уруш даврида қилган жиноятлари учун илк бора бир суриялик аскар ўлимга ҳукм қилинди.
Олиймақом амалдорлар яшириняптими?
Адолатли суд ва ҳисобдорлик бўйича Халқаро комиссия директор ўринбосари Нерма Елачич (Nerma Jelacic) Европа махсус хизматлари олиймақом амалдорларни излаши кераклигини айтди.
«Бу қарор (Стокгольмда бўлган иш назарда тутиляпти) олқишланди, чунки бу режим аъзоларидан бўлган кимсанинг илк бора маҳкамага тортилиши эди, – деди Нерма. – Биз нафақат қуйи табақа амалдорлар ва ижрочилар, балки юқори лавозимни эгаллаган раҳбарлар ҳам жавобгарликка тортилишидан умидвормиз».
Оливия Алабастер (Olivia Alabaster)
Middleeasteye

back to top