Толиблар: "Россия бизга бепул нефть беряпти"

Толиблар: "Россия бизга бепул нефть беряпти"

Россия Афғонистондаги «Толибон» радикал ҳаракатига бепул нефть юбориб туриш орқали уни молиялаштиряпти.

Бу ҳақида Британиянинг The Times нашри афғон амалдорлари ва толиблар орасидаги манбаларига таяниб ёзмоқда.
Нашрнинг толиблар ичидаги манбаси айтишича, Москва жангариларга нефть беряпти. Нефть тўла танкерлар Россиядан Афғонистонга келяпти, улар афғон жангарилари томонидан ташкил этилган воситачи фирмалар орқали етказиб бериляпти.
Нашрнинг ёзишича, толиблар бу нефтни сотиб, тушган маблағни ўз раҳбарларига берадилар. Мақолада Москва нефтни бепул етказиб беряпти дейилади.
Газетанинг маълумотиларига кўра, толиблар Россия нефти орқали ойига $2,5 млн гача пул топяптилар. Шу йўл билан Россия икки мақсадни кўзламоқда: ИШИД билан кураш ва НАТОнинг Афғонистондаги ҳаракатларига зарба бериш.
«Россия ёқилғи савдосидан фойдани ювишга мўлжалланган махфий дастури орқали «Толибон»нинг НАТОга қарши Афғонистондаги ҳарбий амалиётларига ҳомийлик қилмоқда. Шунингдек. Россия сўнгги ойларда ИШИДга қарши «Толибон»ни қўллаш ҳаракатларини кучайтирди», – деб хабар беради британ нашри.
«Биз ёқилғини сотамиз ва пулини қўмондонларимиз орасида бўлиб оламиз… Биз руслардан пулни истамайгина қабул қиламиз, аммо жиҳодимизнинг ушбу босқичида бу пуллар бизга керак», – деди нашрга «Толибон»нинг ғазнилик ғазнабони.
«Россия нефти бизга 18 ой муқаддам келишни бошлади. Аввалига системани синаш учун бир нечта танкер юборилди. Лекин кейин унинг ҳажми бирдан ошди, ҳар ойда кўплаб танкерлар кела бошлади. Руслар бизга буларнинг барини бепул беряпти – биз фақат бож тўлаймиз, кейин фойдани ўзимизга қолдирамиз», – деди 23 ёшлик ғазначи The Times журналисти Энтони Лойдга.
Ўз навбатида, Россия ТИВ The Times нашридаги мақолани ёлғон деб баҳолади.
«Материаллар «НАТОнинг Афғонистондаги амалиётлари муваффақиятсизликка учраганидан жамоатчиликни чалғитиш мақсадида ҳамда Москва ва унинг ҳамкорлари амалга ошираётган вазиятни барқарорлаштириш йўлидаги ҳаракатларга нисбатан рашк руҳида» ёзилган», – дейилади РФ ТИВ баёнотида.

back to top