Мусулмон мўйсафидга кўрсатилган ёрдам ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди

Мусулмон мўйсафидга кўрсатилган ёрдам ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди

Малайзиялик ўсмир ўзининг бир қарашда оддий, аммо айни пайтда жуда қадрли амали билан ижтимоий тармоқлардаги минглаб фойдаланувчиларнинг таҳсинига сазовор бўлди.

Ижтимоий тармоқларда ёш малайзияликнинг кекса кишини йўлдан ўтказиб қўяётгани ва уни ёмғирдан оз бўлса-да паналаш учун кафтини мўйсафиднинг боши узра тутиб тургани акс этган фотосуратлар пайдо бўлди. Мусулмон бўлмаган ушбу ўсмир бобони Субанг Жай шаҳридаги Ал-Флақ масжидигача кузатиб қўйди, отахон жума намозига кетаётган эди, деб хабар беради IslamNews сайти Free Malaysia Today га таяниб.
«Соғлом ақл – бу нохолисликдан, камситишдан ва қўрқувдан холи ақлдир, буни шу ўсмир исботлади», – деб шарҳ қолодирди Facebook фойдаланувчиси Эми Жафар.
«Бундай ишларни кўриш ёқимли, шундай инсонлар кўпроқ бўлиши керак», – деди Вей Цзи. «Ўсмирнинг ота-онаси у билан фахрланишлари керак. Бундай меҳрибонлик яхши тарбия махсулидир», – деди Азиза Ау.

back to top