Қатар ТИВ: Саудия Арабистони Қатар раҳбариятига босим ўтказяпти
Саудия Арабистони Қатар раҳбариятига босим ўтказмоқда ва ўз хатти-ҳаракатлари билан амирлик ҳокимиятини ағдаришга уриняпти.
Бу ҳақида Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад ибн Абудулраҳмон Таний Американинг CNBC телеканалига берган интервьюсида айтди.
Унинг таъкидлашича, Қиролликдаги расмийлар Қатарда ҳокимият ўзгариши ҳақида гапиришмоқда.
«Уларнинг амалдорлари исён ҳақида сўз очиб, халқимизни ўз ҳукуматига қарши исёнга гижгижлаяпти. Уларнинг ҳатти-ҳаракати эскалацияга қаратилган, улар Қатардаги ҳокимиятни алмаштирмоқчилар», – деди Таний.
Вазир Дохининг ҳамиша тинч музокалар тарафдори эканини уруғулади.
Эслатиб ўтамиз, қатор араб мамлакатлари июнь ойида Қатарни терроризмни қўллаб-қувватлашда айблаб, у билан дипломатик алоқаларни тўхтатган эдилар. Бойкот эълон қилган мамлакатлар орасида Саудия Арабистони ҳам бор.



