Француз киши рус турмасида Исломни қабул қилди
Франция фуқароси Франк Пиксиоле Татаристондаги турмада жазо муддатини ўташ вақтида Исломни қабул қилди. Ҳозир у кунига беш маҳал намоз ўқияпти ва дин унинг кўплаб саволларига жавоб топиб берганини айтяпти.
Пиксиоле икки йилдан бери қамоқхонада. Яна бир йилдан кейин озодликка чиқади ва келажакда динни чуқур ўрганишни режалаштирмоқда.
«Эртами-кеч мен барибир Исломга кирардим, чунки отам – мусулмон. Ислом мен учун хотиржамлик рамзи», – деди маҳбус.
Франк жазо муассасасида диндорлар учун барча шароитлар муҳайё, иш вақтида жазо калонияси ҳудудида намоз ўқиш мумкин, ишдан ташқари пайтда эса масжидга келиб Исломни ва араб тилини ўрганиш имконияти бор, деди.
«Ягона тўсиқ – таом, чунки колонияда маҳбуслар учун ҳалол таом тайёрлаш имкони йўқ. Аммо муассаса ходимлари бизни тўғри тушуниб, чўчқа гўштидан таомларни мусулмонларга мўлжалланган овқатлардан алоҳида идишда тайёрлашади», – деди у.



