Давлат думаси Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлашни ўйлаяпти
Россия Давлат думасига Ўзбекистон фуқароларини Россияда манзилли иш билан таъминлаш ҳақида Москва ва Тошкент ўртасидаги келишувни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди.
«Келишув Ўзбекистон фуқароларининг Россияда манзилли иш билан таъминлашни ва уларнинг мухожирликкача меҳнатга тайёргарлигини кўзда тутади», – дейилади ТАСС эълон қилган ҳужжатда. Меҳнат муҳожирлари айнан қандай тарзда тайёргарликдан ўтиши ҳозирча ойдинлаштирилмаган. Келишув Россия ва Ўзбекистон ўртасида меҳнат миграцияси борасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга ёрдам бериши, шунингдек, муҳожирларнинг ноқонуний меҳнатга жалб қилинишига чек қўйиши режалаштирилмоқда.



