Макка ва Мадинада зиёратчиларнинг болалари учун марказлар пайдо бўлиши мумкин

Макка ва Мадинада зиёратчиларнинг болалари учун марказлар пайдо бўлиши мумкин

Яқин келажакда Исломнинг энг муқаддас қадамжолари бўлмиш Макка ва Мадина шаҳарлари жойлашган Саудия Арабистонида ҳаж ёки умра қилаётганлар вақтинчалик ўз фарзандларини қолдириб туришлари учун замонавий технология билан жиҳозланган болалар хоналари пайдо бўлади.

Маҳаллий педагоглар ва психологлар шундай хоналарни яратиш ташаббуси билан чиқдилар, деб ёзади Islam-Today.ru.

Уларнинг фикрича, бу хизмат хайрия ташкилотлари ҳисобидан ташкил этилиб, зиёратчилар учун бепул ёки рамзий нархларда тақдим этилиши мумкин. Бу зиёратчиларнинг ҳаж ва умра амалларини қилаётганларида фарзандлари турли бахтсиз ҳодисаларга дучор бўлишининг олдини олган бўларди. Саудиялик социолог Сауд Вл-Отайбнинг таъкидлашича, ҳажга ёш болаларни олиб келишнинг кераги йўқ. «Мен елкасига ёш боласини ўтқазиб олиб тош отиш учун Жаморотга борган ота-оналарни кўп кўрганман. Бир жойда диний амалларни қилиш учун бу қадар кўп одам тўпланганда, болани олиб бориб инсонлар ҳам ўзларининг, ҳам фарзандларининг жонини хатарга қўядилар», – деди у.

back to top