Исроилда мусулмонларни таъқиб қилишда гумонланиб ўнлаб шахслар қўлга олинди

Исроилда мусулмонларни таъқиб қилишда гумонланиб ўнлаб шахслар қўлга олинди

Исроил полицияси арабларни таъқиб қилиш билан шуғулланган ўта ўнг ҳаракатнинг фаолларини қўлга олди. Хабар берилишича, гап «яҳудий миллатининг тозалиги» учун курашадиган «Лехава» ташкилоти ҳақида кетмоқда.

Полицияга «Лехава» ҳаракати фаоллари сифатида таниш бўлган ўн беш киши этник озчилик вакилларини таъқиб қилиб, уларга таҳдид қилганликда гумонланиб ҳибсга олинган», – дейилади полициянинг хабарида. Бу ҳақида РИА Новости маълум қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳозир Исроил аҳолисининг 20 фоизини араблар ташкил этади. Улар қонун бўйича яҳудийлар билан тенг ҳуқуқли, аммо амалда дискриминацияга дуч келишлари ҳақида кўп шикоят қилишади.

back to top