Қувайт амири арабларни таназзулдан огоҳлантирди

Қувайт амири арабларни таназзулдан огоҳлантирди

Қувайт амири шайх Сабоҳ Ал-Аҳмад Ас-Сабоҳ Араб кўрфазидаги низолашаётган мамлакатларни ўз-ўзини таназзулга маҳкум қилишлари мумкинлигидан огоҳлантирди ва уларни авлодлари олдида масъулият ҳис қилишга чақирди.

«Умидларимиз ва истакларимизга қарамай, Кўрфаздаги инқироз чуқурлашишда давом этадиганга ўхшайди, шу сабабли оқибатлардан эҳтиёт бўлишимиз керак», – деди амир. Шунингдек, у низонинг чуқурлашуви «Кўрфаз мамлакатлари ва уларнинг халқлари хавфсизлигига путур етказади» деди.
Сабоҳ Ал-Аҳмад Ас-Сабоҳ, шунингдек, Қатар атрофидаги можаролар 1981 йилдан бери мавжуд Араб кўрфаси ҳамкорлик кенгаши ишини тўхтатиб қўйишини билдирди.
Нутқи якунида у араб мамлакатларини зудлик билан зиддиятга барҳам беришга чақирди ва авлодлар олдида бунга масъул эканликларини эслатди. «Тарих ва келажак авлод зиддиятни чуқурлаштиришга ҳамда Кўрфазнинг парчаланишига ҳисса қўшганларни унутмайди», – деди амир.

back to top