Масжид дизайни Эронда баҳсларга сабаб бўлди
Теҳронда қурилган масжиднинг ўта замонавий дизайни Ислом республикасининг анъанапарвар жамиятида катта баҳсларга сабаб бўлмоқда.
Тўлқин шаклида қурилган ва Маккага қараб турган бинонинг ноодатий архитектураси 1979 йилда қурилган шаҳар театри билан ёнма-ён жойлашган. Валийи Аср масжиди меъморлари олдига масжиднинг театр биноси билан меъморий яхлитлик ҳосил қилиши вазифаси қўйилган эди. Аммо Эрон жамиятидаги кучли тортишувлардан хулоса қилсак, кўпчилик меъморларни «ҳаддан ошган»ликда айбламоқда. Шунинг учун анъанавий гумбази ва минораси бўлмаган бинони масжид деб тан олмасликка чақириқлар кўп янграмоқда.



