Исломободдаги Файсал масжиди «Пушти тасма» акциясини қўллади

Исломободдаги Файсал масжиди «Пушти тасма» акциясини қўллади

Якшанба куни Исломободдаги Файсал масжиди кўкрак бези саратонини бошдан кечирган ва тирик қолган беморларга ҳамжиҳатлик изҳори сифатида пушти ранг чироқ билан ёритилди.

Ташаббус Pink Ribbon «Пушти тасма» кампанияси доирасида кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш муаммосига эътиборни қаратиш ҳамда Покистондаги кўкрак бези саратонини бошдан ўтказган беморларга ҳамжиҳатлик билдириш мақсадида ўтказилди.
Ўтган йили «Пушти тасма» кампанияси Покистон ҳукумати, Миллий тарих ва адабий меърос бўлими ҳамда Мозори Қувайд маъмурияти билан ҳамкорликда мамлакатдаги энг нурли маскан – Мозори Қувайдни пушти рангли чироқ билан ёритган ва шу орқали ҳар йили кўкрак саратонидан вафот этаётган 40 000 лаб аёлларга бирдамлик изҳор қилган эди.
Pink Ribbon кампанияси ҳар йили октябрь ойида «PINKtober» акциясини ўтказиб, ушбу касаллик туфайли ўз яқинларини ва оилаларини йўқотганларга нисбатан умид маёғи бўлишга одамларни чақиради.

back to top