ИШИД ўрнига янада хавфли террорчилар келиши мумкин

ИШИД ўрнига янада хавфли террорчилар келиши мумкин

АҚШнинг Суриядаги сиёсати ҳудудда янги террорчилик ташкилотлари юзага келиши учун замин ҳозирлаши мумкин, деди Туркиянинг ЕИ ишлари бўйича вазири ва бош музокарачиси Омар Челик.

Унинг сўзларига кўра, Туркия иттифоқчиларининг хатти-ҳаракатлари ҳудудда вақтинчалик натижалар бериши, масалан, ДЕАШни йўқ қилиши мумкин, аммо яна ИШИДга ўхшаш террорчилик ташкилотлари юзага келишига шароит яратилаверади. «ДЕАШ ўрнига янада хавфли террорчилик ташкилоти келиши мумкин», – деди Челик.
Вазир Яқин Шарқ ва Афғонистондаги вазиятларни қиёслади. «Террорчилик ташкилотларининг режаларини амалга ошириш орқали душман билан курашиш мумкин эмас. Маълум вақт ўтиб бу «иттифоқчилар» халқаро миқёсдаги хавфга айланди. «Толибон» ва «Ал-Қоида» ўз вақтида учинчи кучларга қарши қўлланган эди, натижада эса улар жиддий муаммога айланди», – таъкидлади Челик.

back to top