Россия Саудияда қурилаётган «келажак шаҳри»га инвестиция киритади

Россия Саудияда қурилаётган «келажак шаҳри»га инвестиция киритади

Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РТИФ) Саудия Арабистонидаги «келажак шаҳри»га инвестиция киритмоқчи.

Шаҳар қурилиши яқин даврда бошланади. Бу ҳақида Ар-Риёдда бўлиб ўтган «Келажакка доир инвестициялар ташаббуси» халқаро форумида Россия жамғармаси раиси Кирилл Дмитриев маълум қилган. «Дунёдаги энг инновацион шаҳар» лойиҳаси доирасида Россиянинг етакчи юқори технологиялар компаниялари иштирок этиб, қуёш энергияси, соғлиқни сақлаш, таълим, сунъий интеллект технологиялари, юқори тезликдаги транспорт, шунингдек, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ташиши учун порт инфратузилмаси соҳаларида ўзларини кўрсатадилар.
«Биз янги технологияларни турли соҳаларда қўллашни назарда тутадиган ушбу улкан лойиҳада иштирок этаётганимиздан хурсандмиз. РТИФ бошқа халқаро жамғармалар билан ҳаминвестор бўлиб ишлашга, шунингдек, Россиянинг етакчи компанияларини Neom шаҳри қурилишига жалб этишга тайёр», – деди жумладан Дмитриев.

back to top