Мусулмонлар 20 та шаҳардаги бошпанасизларнинг қорнини тўйдиришди

Мусулмонлар 20 та шаҳардаги бошпанасизларнинг қорнини тўйдиришди

АҚШ ғарбидаги Колорадо штатида мусулмонлар 2 минг нафар уйсиз одамга овқат тарқатишди. Ушбу тадбир штатнинг 20 та шаҳрида ўтказилди, дея хабар бермоқда ummamag.kg.

Хайрия тадбири «Чикаго» нотижорат лойиҳаси доирасида ўтказилди.
Мусулмонлар уйсизларга бутербродлар, бананлар ва сув улашдилар.
Уйсизларга марҳамат хайрия акциясини уюштиришда ижтимоий тармоқлар муҳим рол ўйнади, улар туфайли кўп сонли кўнгиллилар, волонтёрлар, ҳомийлар ва ҳамдард инсонлар бу ишга бош қўшдилар.
Бундан ташқари, мазкур тадбир турли динлар ва миллатлар вакилларини ҳамжиҳат қилди.

back to top