Саудия Арабистони сайёҳлик визалари беришни бошлайди

Саудия Арабистони сайёҳлик визалари беришни бошлайди

Саудия қироллиги ҳукуматининг маълум қилишича, яқин вақтларда Саудия Арбистони сайёҳлик визаларини беришни бошлайди.

Нефтга боғланиб қолган иқтисодиётини қайта қуриш мақсадида мамлакат ҳукумати бошқа соҳаларни, жумладан, туризмни ривожлантирмоқчи.
«Ҳадемай сайёҳлик визалари жорий этилади», – дея эълон қилди Саудия туризм бошқармаси раҳбари шаҳзода Султон ибн Салмон ибн Абдулазиз. Бу ҳақида Straits Times маълум қилади.
Ҳаж учун келаётган мусулмонларни ҳисобга олмаганда, Саудия Арабистонига бормоқчи бўлган бошқа хорижликлар визаларни расмийлаштиришда жуда мураккаб ва қиммат жараёндан ўтишлари керак эди.
Кейинги ҳафта Ар-Риёдда биринчи археология съезди бўлиб ўтади, унинг мақсади бутун дунёга мамлакатдаги тарихий меросни намоён этишдир.
Август ойида валиаҳд шаҳзода Муҳамад ибн Салмон Қизил денгиздаги 5 та орол қимматбаҳо курортларга айлантирилишини айтган эди.

back to top