Мянма раҳбарлари илк бор роҳинжа мусулмонлариникига келдилар

Мянманинг амалдаги раҳбари ва Ташқи ишлар вазири Аун Сан Су Жи роҳинжа мусулмонлари яшаб турган Аракон штатига келди.
Аун Сан Су Жини олиб келаётган ҳарбий вертолёт Ситтва шаҳрига қўнди. Кейин Жи хоним ўзи ташкил этган Ракхайнга ёрдам инсонпарварлик ташкилоти расмийлари ҳамроҳлигида штатнинг шимолидаги Маунгдо шаҳрига келди. Аракон қишлоқларида аҳоли билан учрашиб сўзга чиққан етакчи турли динларга мансуб инсонларни тинч-тотув яшашга ва низоларнинг олдини олишга чақирди.
Ташриф якунлангач, у пойтахт Нейпьидога қайтиб кетди.
Таъкидлаймизки, бу сиёсатчининг сўнгги икки йилда ҳудудга биринчи ташрифидир.
БМТнинг маълумотларига кўра, ҳозирда Аракондаги зўравонликлар туфайли Бангладешга қочиб ўтган роҳинжа мусулмонлари сони 800 минг кишига етган.
Yenicag.Ru