ШҲТ мамлакатлари хавфсизликка асосий таҳдидни кўрсатдилар

Эслатиб ўтамиз, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШОС) – бу 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Унга Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон аъзо.
«Уйқудаги» террорчилик гуруҳлари ШҲТга аъзо давлатлар хавфсизлигига асосий таҳдид туғдирди. Бу ҳақида ШҲТнинг Ҳудудий аксилтеррор бўлинмаси ижроия қўмитасининг директори Евгений Сисоев «РИА Новости»га берган интервьюсида айтди. «Урушлардаги ғалабалар ва ҳарбий босим туфайли жангарилар афғон-покистон ҳудудидан сиқиб чиқарилмоқда. Аммо улар бошқа мамлакатларга қочиб бормоқдалар. Бунда «уйқудаги» бўлинмаларни ташкил этиш усулидан фойдаланилмоқда. Бир жангари аллақаёққа йўқ бўлади, ўзига эътибор тортмайди, бирон жиноий амал содир этмайди, яъни уйқуда бўлади. Аммо «уйғониш» буйруғини олгач, дарров айтилган топшириқларни бажаришга киришади», – деди у. Сисоев уруш бўлган ҳудудлардан қайтиб келаётган ҳар бир шахсни ШҲТ назоратга олишга ҳаракат қилаётганини айтди. Бундан ташқари ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида ИШИД, «Жабҳат ан-Нусра», «Ҳизб ут-таҳрир» каби террорчилик ташкилотлари ҳақида ўзаро ахборот алмашинуви ҳам йўлга қўйилган.