Буюк Британия тарихий хатосини тузатиши керак

Буюк Британия тарихий хатосини тузатиши керак

Фаластин президентининг «The Guardian»да эълон қилинган мақоласи

Исроил истилосига барҳам бериш учун Буюк Британия ҳукумати томонидан халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя этган ҳолда аниқ қадамлар қўйиш фурсати етди, дейилади Фластин президенти Маҳмуд Аббоснинг «Бальфур декларацияси байрам эмас» деб номланган ва декларация имзоланганининг 100 йиллиги муносабати билан «The Guardian»да эълон қилинган мақоласида.
Мақола муаллифи Декларация 100 йил муқаддам имзоланганини, энди буни тўғрилаб бўлмаслигини, аммо аниқ қадамлар билан вазиятни ўзгартириш мумкинлигини айтган.
Аббоснинг фикрича, Буюк Британиянинг яҳудийларни Фаластин ерларига кўчириш сиёсати Европадан келган муҳожий яҳудийлар ва фаластин халқи ўртасида муносабатларни таранглаштириб юборди.
Муаллиф Буюк Британия ҳукумтини Бальфур декларациясининг 100 йиллигидан фойдаланиб фаластин халқига нисбатан қилинган тарихий хатони тўғрилашга чақирди.
Мақолада айтилишича, 1948 йил сионистлар ярим миллон инсонни ўз она еридан ҳайдаб чиқардилар, улар орасида аёллар, болалар ва кексалар ҳам бор эди.
«Бизни Цфат шаҳридан мажбурлаб чиқариб юборишганда 13 ёшда эдим. Исроил давлати ўзи ташкил топган кунни байрам қилаётган бир пайтда биз тарихимиздаги энг қора кунларни ёдга оламиз», – дейилади мақолада.
Муаллиф 1948 йил ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган 12 миллиондан ортиқ фаластинликлар ҳозирги пайтда дунёнинг турли чеккаларида яшаётганини эслатди.
«Бальфур декларацияси қабул қилинган кун байрам эмас, устига устак, томонлардан бири ҳамон муаммолар қуршовида ва азобланиб турган бир шароитда. Ҳатто «икки халқ учун икки давлат» принципига асосланиб Фаластин-Исроил низоларига барҳам бериш эҳтимоли йўққа чиққан тақдирда ҳам, фаластин халқи доим бу ҳудудда мавжуд бўлади. Исроил ва унинг иттифоқчилари буни мияларига қуйиб олишлари керак», – деб ёзади Маҳмуд Аббос.

back to top