Байрутда суннийлар ва шиалар умумий муаммо устида бош қотирмоқдалар

Байрутда суннийлар ва шиалар умумий муаммо устида бош қотирмоқдалар

Бутунжаҳон ислом уламолари Иттифоқи Фаластинда яҳудийлар давлати ташкил бўлишига асос яратган Бальфур Декларациясининг 100 йиллиги муносабати билан халқаро анжуман ташкил этди.

1 ноябрь куни Ливан пойтахти Байрутда жаҳоннинг 50 дан ортиқ мамлакатидан келган мусулмон уламолари, сиёсатчилари ва жамоат арбоблари Фаластин муаммосини муҳокама қилгани йиғилдилар.
«Афсуски, Бугун Яқин Шарқ исёнлар гирдобида қолди ва қатор мамлакатларда исломий шиорлар ортига яширинган жангари гуруҳлар мусулмон давлатларига ўлим ва вайронгарчиликлар келтирмоқда. Бугунги анжуман турли тоифа мусулмонларни жамлади. Бу ерда суннийлар ва шиалар, сўфийлар ва иҳвонийлар, мусулмонлар ва насронийлар мусулмонлар ҳамда насронийларга тааллуқли икки муқаддас қадамжонинг сионистлар томонидан вайрон этилишига ва уларнинг истилочилик ғояларига қарши бирлашдилар», – деди анжуманда иштирок этаётган россиялик уламолардан бири Муҳаммад Салоҳиддинов IslamNews ахборот агентлигига. Бутунжаҳон ислом уламолари Иттифоқи мусулмон уламолари эътиборини Исроил истилосига қаратиш ва «Ал-Ақсо» масжидини ҳимоя қилиш учун 2015 йилда ташкил этилган эди. Иттифоқни ливанлик машҳур сунний уламо Моҳир Ал-Ҳаммуд бошқаради, унга таниқли сунний ва шиа уламолари аъзодир.

back to top