Иорданияда Исроил давлати тузилишига асос бўлган ҳужжат юзасидан норозилик намойиши ўтди

Иорданияда Исроил давлати тузилишига асос бўлган ҳужжат юзасидан норозилик намойиши ўтди

Норозилик намойиши Буюк Британиянинг Аммандаги элчихонаси биноси олдида бўлиб ўтди.

Иордания пойтахтида Бальфур декларациясининг 100 йиллиги муносабати билан норозилик намойиши бўлиб ўтди. Айнан шу декларация Фаластин ерларида Исроил давлати тузилишига биринчи асос бўлган дейилади.
Норозилик намойиши Иордания миллий қўмитаси томонидан Буюк Британиянинг Аммандаги элчихонаси олдида ўтказилди. Намойишчилар қўлларида Декларацияни қораловчи шиорлар кўтариб олган эдилар.
Қўмита матбуот котиби Юнус Заҳран «Анадолу» агентлигига берган интервьюсида айтишича, токи фаластин халқига нисбатан зўравонликларга барҳам берилиб унинг ҳуқуқлари тикланмас экан, Буюк Британияга шармандалик тамғаси босилиб тураверади.
Заҳран Буюк Британияни Фаластин халқидан кечирим сўрашга чақирди.
Иорания адвокатлар ассоциацияси вакили Марзин Аршидат ҳам Буюк Британиянинг фаластинликлар ва араблардан узр сўраши лозимлигини алоҳида таъкидлади. «Буюк Британия декларацияни бекор қилиши керак. Иордания халқи ҳеч қачон Фаластинни унутмайди», – деди Аршидат.
Намойишчилар гуруҳи элчихонага петиция топширдилар. Унда Буюк Британия ҳукуматидан Бальфур декларациясини бекор қилиш ҳамда Фаластин халқидан кечирим сўраш талаб этилган.
Бальфур декларацияси – 1917 йил Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Артур Бальфурнинг сионистлар етакчиси барон Лайонел Уолтер Ротшильдга ёзган ва матбуотда эълон қилинган расмий хати бўлиб, унда муаллиф Фаластин ерларида яҳудийлар давлати тузишни Буюк Британия ҳукумати номидан қўллаб-қувватлашини баён этган эди.
Декларация эълон қилингандан (1917 йил 9 ноябрь) бир ҳафта ўтиб Севр тинчлик шартномаси имзоланди, унга Усмонлилар давлати ҳам қўшилди. Буюк Британиянинг Фаластинни бошқариш мандати эса 1922 йил Миллатлар Лигаси томонидан тасдиқланган.

back to top