Қирғизистонлик ёш муслималар халқаро олимпиадада юқори ўринларни эгаллашди.

Қирғизистонлик ёш муслималар халқаро олимпиадада  юқори ўринларни эгаллашди.

Жорий йилнинг 26 октябрдан 5-ноябргача бўлган муддатда Туркияда Осиё ҳамда МДҲ давлатларидан келган ўқувчилар орасида умумий таълимнинг барча фанларидан халқаро олимпиада бўлиб ўтмоқда.

Мазкур олимпиадага Қирғизистондан “Наима” хусусий умумий ўрта таълим мактабидан 8 нафар ўқувчи қатнашиб, олдинги 4 ўринни эгаллашди.
1-ўрин. Майрамбек қизи Мадина. (биология)
2-ўрин. Чингиз қизи Ойкокил. (рус тили)
3-ўрин. Майрамбек қизи Мадина. (рус тили)
3-ўрин. Жапарова Эсфира (мтематика).
Олимпиада ғолибларига Анталиядаги Туризм академиясида ўқиш учун имтиёзли сертификатлар ҳамда Туркияда бепул дам олиш учун йўлланмалар берилади. Биринчи ўринни эгаллаган ўқувчига Анталиядаги Туризм академиясида бепул таълим олиш имтиёзи берилади.
Олимпиада Анталиядаги Туризм академияси, Россия федерациясининг Туркия давлатидаги бош консуллиги қошидаги халқаро “Рус мактаби” ҳамда Анталия мэрияси томонидан уюштирилган.
Манба: Muftiyat.kg

back to top